Россияда шифокорлар ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбдор деб топилди

Россиянинг Калининград шаҳрида шифокорлар ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбдор деб топилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Элина Сушкевич ва Елена Белая. Фото: «ТАСС»

Маълум қилинишича, 24 августга ўтар кечаси туғилган чақалоқни ўлдиришда айбланган калининградлик шифокорлар Елена Белая ва Элина Сушкевичга нисбатан айблов ҳукми эълон қилинган. «Шифокорлар иши» бўйича суд жараёнлари бир неча йилдан буён давом этмоқда.

Таъкидланишича, 2018 йилнинг ноябрида 27 ёшли ўзбекистонлик аёл туғруқхонада муддатидан олдин ўғил фарзандни дунёга келтирган. Терговга кўра, бош шифокор статистик маълумотларнинг ёмонлашиши ва унинг кейинги бош шифокор этиб тайинланишига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун чақалоқдан «халос бўлишга» уринган.

У тиббиёт ходимларига «боланинг омон қолмаслиги учун барча чораларни кўришни» топширган. Бош шифокор Сушкевични чақалоққа магний сулфатнинг ўлдирадиган дозасини укол қилишга кўндирган. Туғилиш тарихида улар буни интранатал ўлим, яъни ҳомиланинг ўлими деб қайд этган.

Аввалроқ Москвада ўзбекистонлик қиз беш яшар қизни ўғирлашга уринганди. Шунингдек, Қримда ўзбекистонлик эркак ўлдириш билан қўрқитиб, аёлни зўрлашга уринганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади