Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Мазкур орден Мередовга «Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шерикчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун» берилган. Мукофотни топшириш маросими Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонини ўқиб эшиттирган. Ўз навбатида Мередов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга унинг фаолиятига берилган юксак баҳо ва «Дўстлик» ордени билан тақдирлангани учун миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг фармони билан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов ҳамда ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Украина президентига мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллагани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди