ШҲТда Самарқанд руҳи давом этмоқда: навбат ШҲТ мамлакатлари фотографларига

Хабарингиз бор, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити олдидан Самарқандда ШҲТга аъзо мамлакатлар рассомлари, ҳайкалтарошлари, пойгачилари ташриф буюришган эди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу лойиҳаларнинг навбатдагиси ШҲТ мамлакатлари фотографлари фаолиятига йўналтирилган.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

ШҲТ мамлакатлари фотографлари Самарқанддаги «Шоҳи-Зинда» мажмуасидаги ижодий жараёнлари давомида Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан мулоқот қилишди. Вазир хорижлик рассомларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, ШҲТда Самарқанд руҳини акс эттиришда уларнинг ўрни жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўз навбатида хорижлик рассомлар Ўзбекистон уларга жуда ёққанини, ўзгаришлардан, ШҲТ саммити арафасида қилинаётган ишлардан ҳайратда эканликларини таъкидлашди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

«Менга Ўзбекистон, айниқса, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро жуда ёқди. Айниқса, тарихий обидаларини кўриб, ҳайратландим, фотокамерамга муҳрладим, – деди Тожикистондан келган рассом Бунёд Сараев. — Ўзбекистонда туризм жуда тез ривожланмоқда. ШҲТ саммитига ҳам тайёргарлик аъло даражада олиб борилаётгани кўриниб турибди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда туристларни жуда яхши кўришади. Халқаро кўргазмада менинг ҳам суратларим қўйилади. Умид қиламанки, мен олган суратлар ўзбек халқига маъқул келади. ШҲТ саммити иштирокчисига айланганимдан жуда мамнунман».

Эронлик рассом Риза Голчин эса Ўзбекистонга яна бир бор келишни исташини айтиб ўтди.

«Ўзбекистонга саёҳатим унутилмас ҳиссиётларни тақдим этмоқда. Айниқса, халқингиз жуда ажойиб экан, юзларида доим табассум. Туристларга нисбатан хушмуомала. Бу таассуротларимни, албатта, олган суратларимда ҳам акс эттирдим. Ўзбекистонга яна бир бор келишни жуда хоҳлардим», — деди у.

«Ўзбекистон нафақат иқтисодий, жиҳатдан балки туризм соҳасида ҳам Марказий Осиёнинг юраги, дейиш мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу соҳанинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда, – дея таассуротлари билан ўртоқлашди покистонлик рассом Муҳаммад Рамзан. – Албатта, Ўзбекистон ва унинг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлари жуда чиройли. Бу диёр Заҳириддин Муҳамммад Бобур ва Амир Темурлар Ватани. Бу сиймолар ўтган мамлакат ҳаётини яқиндан билиш, уларга алоқадор тарих билан яқиндан танишиш албатта ташриф буюрувчилар учун қизиқ.

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистонда ҳалол туризмнинг борлиги кўпгина мусулмон давлати вакилларини ўзига тортади. Қайси ҳудудига борманг, ҳалол ва мазали таомларни татиб кўриш имкони бор, айниқса, ўзбек палови ва сомсаси ҳақиқатда тотли. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Зиёрат туризми жуда яхши ривожланган. Самарқанднинг ўзида бир қатор зиёрат туризми масканлари бор ва улар бир-бирига яқин жойлашган. Бу эса туристлар учун қулайлик ҳам яратади. Мен Ҳазрати Давуд, Ҳазрати Дониёр алайҳиссалом ва бошқа зиёрат ҳудудларида бўлдим, шунингдек, имом Бухорий туғилган маконни зиёрат қилдим.

Ўзбекистон ҳақиқатда жозибадор маскан ва уни қайта-қайта кашф қилишга арзийди. Мен Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги таклифига кўра, расмий ташриф билан келдим ва юртингиз менда катта таассурот қолдирди. Бу ерга оилам, дўстларим билан келишни ҳам ният қилдим. Шу ўринда Туризм ва маданий мерос вазирига мана шундай чиройли мамлакатни кашф этиш имконини яратгани учун миннатдорлик билдираман».

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълумот учун, хорижлик рассомларнинг энг сара суратлари ШҲТ саммити доирасида ўтказиладиган халқаро кўргазмага қўйилади. Бу кўргазма эса ўз навбатида саммитга ташриф буюрган хорижликлар кўз олдида Самарқанд руҳини акс эттиради.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Самарқандда ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида рассомлар кўргазмаси бўлиб ўтганди. Шунингдек, Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумига ҳам старт берилган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди