Тошкент—Бишкек автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учрагани бўйича қўшимча маълумот берилди

Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган, ичида ишчилар бўлган автобус Қозоғистонда йўл транспорт ҳодисасига учрагани тўғрисида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Қайд этилишича, 27 август куни соат 07:18 да Тошкент–Бишкек йўналишида ҳаракатланаётган автобус Туркистон вилоятининг «Шакпак» қишлоғи яқинидаги чорраҳада ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига чиқиб кетган.

Мазкур автобус 26 август куни соат 22:00 да «Тошкент» автовокзалидан икки нафар ҳайдовчи ва 47 нафар йўловчи билан йўлга чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Ушбу автобус Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 7-уйда жойлашган «Mironshox Grand Trans» МЧЖга тегишли бўлиб, 2022 йил 18 мартда мазкур автобусга лицензия варақаси Транспорт вазирлиги томонидан берилган.

2018 йилда ишлаб чиқарилган «Yutong» (Хитой) русумли автобус охирги мартта 2022 йил 17 мартда Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ РИБда техник кўрикдан ўтган бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан «Mironshox Grand Trans» МЧЖ раҳбарияти ва корхонада ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар билан ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетганди. Шунингдек, Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган яна бир автобус ЙТҲга учраганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди