11:39 | 27.08.22 100

Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида содир бўлган жанжал бўйича маълумот берилди

Аниқланишича, 19 ёшли йигит вояга етмаган шахс билан оғзаки жанжаллашган

Тошкент шаҳар ИИББ Амир Темур хиёбонида икки йигит ўртасида содир бўлган жанжал видеосига муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаро Амир Темур хиёбонида ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди.

Идоранинг маълум қилишича, 26 август куни тахминан соат 20:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Ўзбекистон овози кўчасидаги автоювиш шаҳобчаси олдида фуқаролар 19 ёшли Т.Т. ва вояга етмаган 16 ёшли А.А. ўзаро оғзаки жанжаллашган. Шу ерда бўлган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёдаги футбол мусобақасида жанжал кўтарганлар 15 суткага қамалгани, Жиззахдаги тўйда куёвнинг қариндош ва дўстлари жанжаллашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.