Хакерлар NATO ракеталари ҳақидаги махфий ҳужжатларни сотувга қўйди

Хакерлар Польшада жойлаштирилган «Land Ceptor CAMM» зенит ракетаси ҳақидаги махфий ҳужжатларни сотувга қўйди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Европанинг «MBDA Missile Systems» қурол компанияси ўз ишланмалари билан боғлиқ маълумотлар сизиб чиққанини эълон қилган. Хакерлар мазкур маъумотларни қўлга киритиб, уни сотувга қўйган. Ҳолат юзасидан NATO давлатлари вакиллари маълумотларни очиқлашдан келиб чиқадиган зарарни баҳоламоқда.

Компаниянинг Франциядаги штаб-квартираси баёнотига кўра, хакерлик учун ташқи қаттиқ дискдан фойдаланилган. Шу сабабдан жараёнда «MBDA Missile Systems» етказиб берувчиларидан бири иштирок этади. Хакерлар 15 биткоин (тахминан 317 минг доллар) эвазига 80 гигабайт ўғирланган маълумотларни сотиб олишни таклиф қилмоқда. Бу маълумотларни камида битта харидор аллақачон қўлга киритгани даъво қилинган.

Ўғирланган маълумотлар орасида ёпиқ ҳарбий лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этган компаниялар ходимлари ҳақидаги махфий маълумотлар ҳам бор. Бундан ташқари, лойиҳа ҳужжатлари, чизмалар, тақдимотлар, видео ва фото материаллар, шартномалар ва бошқа компаниялар вакиллари билан ёзишмалар мавжуд.

Кибержиноятчилар «NATO учун махфий«, «NATO томонидан чекланган» ва «Махфий бўлмаган назорат остидаги маълумотлар» ёрлиқлари остидаги файлларнинг бепул намунасини таклиф қилмоқда. Ушбу маълумотларнинг ошкор этилиши альянс манфаатларига зарар етказиши мумкин.

Журналистларнинг сўзларига кўра, хакерлар қўлига ўтган тақдимотда «Sky Sabre» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан жиҳозланган «Land Ceptor CAMM» модулли зенит ракетасининг ички тузилиши батафсил тасвирланган. Россиянинг Украинага бостириб кириши бошлангандан сўнг, бу тизимлар Польша ҳудудига кўчирилган.

Аввалроқ NATO Россия урушда ютса, нима юз беришини маълум қилганди. Шунингдек, NATO Украинадаги урушга аралашса, Россия қандай йўл тутиши айтилган.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади