11:51 | 27.08.22 126

Хитой осмонида цилиндр шаклидаги камалак кўринди — видео

Бу камёб кузатиладиган ҳодиса экани таъкидланган

Хитойнинг Хайкоу шаҳри аҳолиси осмонда цилиндрсимон камалак булутини кўрди. Бу ҳақда «The Weather Network» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, мазкур атмосфера ҳодисаси «пилеус» деб аталади. Унинг пайдо бўлиши учун бир нечта омиллар комбинацияси талаб қилинади. Булут нам ҳавонинг совиши ва конденсацияси (модданинг газсимон ҳолатдан суюқ ёки қаттиқ ҳолатга ўтиши) натижасида ҳосил бўлган.

Қуёш нури тўғри тушганда, у томчилар ва муз кристаллари орасида сингиб кетади ва цилиндр кўринишидаги камалак ҳосил қилади.

Аввалроқ Хитойдаги кўл пушти рангга кирганди. БААда эса камёб табиат ҳодисаси кузатилганди.