Фарғонада 60 ёшли эркак алкоголдан заҳарланиб, вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида эркак Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан шифохонага олиб кетилаётган вақтда тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳар Лашкар қишлоғида ИИБ участка инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 2022 йил 27 август куни соат тахминан 19:00 да Қувасой шаҳар Юқори Мўян МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этгани учун Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, Х.Т.нинг ўлимига «Юракнинг ишемик касаллиги, юрак тож кон томирларини ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш» ташхиси қўйилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғона вилояти ИИБ Бувайда туманида профилактика инспекторларида дўконлардаги пичоқларни олиб қўяётгани айтилган хабарларга муносабат билдирганди. Шунингдек, Хоразм вилояти прокуратураси Гурлан туманида ИИБ ходимлари фуқарога куч ишлатгани айтилган хабарларга муносабат билдирганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди