Наманганда Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлганларни чув туширган аёл ушланди — видео

Наманган шаҳрида Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлганларни чув туширган, муқаддам 4 марта судланган аёл қўлга тушди. Бу ҳақда «Bu kun» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, аёл Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган бир қанта фуқароларнинг ишончига кириб, товламачилик қилган. Шундан сўнг алданган одамлар Ички ишлари органларига мурожаат қилган.

Келтирилишича, шаҳарнинг Давлатобод туманида яшовчи аёл 26 июнь куни Намаган туманида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғига ўзини Фарғона шаҳридаги кўптармоқли хусусий корхонада иш бошқарувчи бўлиб ишлашини, қонуний тартибда Ҳаж сафари учун Саудия Арабистонига юборишини ва сафар учун бериладиган пул маблағлари эвазига барча шароит ҳамда имтиёзлар яратилишини айтган.

Шундан сўнг улардан жами 13 минг долларига тенг тенг бўлган 140 миллион 907 минг сўм пулни олиб, Ҳаж визасини олиб бермасдан фирибгарлик қилган.

Текширув давомида, аёлнинг шу туманда яшовчи яна бир оиладан 14 минг доллар, бошқа бир оиладан 20 минг доллар, туманнинг Хонoбод маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг турмуш ўртоғидан 15 731 доллар, бошқа бир фуқародан жами 7 минг доллар, яна бошқа фуқародан эса 7400 минг доллар миқдоридаги пулларни олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган.

Ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёж чораси қўлланилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ўзини ҳокимнинг жияни деб таништириб, бир қанча фуқарога имтиёзли кредит асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул ундирган эркак суд қилинганди. Шунингддек, Тошкентда тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, танишини 805 минг долларга чув туширган эркак қўлга олингани хабар қилинган эди. Ҳамда Сирдарёда фуқарони 5 минг долларга чув туширган «адвокат» ушлангани маълум қилинган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди