Ўзбекистонда қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани маълум бўлди

Ўзбекистонда ўтган 7 ойлик кўрсаткичга асосан қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани маълум бўлди. Бу ҳақда  Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июль ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар ичида Фарғона вилояти 165,8 минг тонна кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган.

Статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотда вилоятларнинг экспорт кўрсаткичи қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти –106,1 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 101,9 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 93,5 минг тонна;
  • Тошкент шаҳри – 91,5 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 84,9 минг тонна;
  • Андижон вилояти – 67,5 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 64,3 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 61 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 51,9 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 30,2 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 22,6 минг тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 17,5 минг тонна;
  • Навоий вилояти – 8,1 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 550 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилгани маълум бўлганди. Хусусан, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт қилган — 447,3 минг тонна. Ундан кейин Россия (253,5 минг тонна) ва Қирғизистонга (93,3 минг тонна) экспорт амалга оширилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади