Россия Эрондан юзлаб дронлар олгани маълум бўлди

Россия Эрондан Украинага қарши урушда ишлатилиши мумкин бўлган юзлаб дронлар олди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Фото: «Caspian News»

Ғарб разведкасига кўра, АҚШнинг Эронни огоҳлантиришига қарамай дронларни етказиб бериш амалга ошган. Россия Украина нишонларига қарши учувчисиз самолётлардан фойдаланишни бошлагани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ учувчисиз учиш аппаратлари фаоллашгани ва фойдаланишга тайёрлиги қайд этилган.

Шу билан бирга, дронлар етказиб бериш икки азалий иттифоқчи давлатлар ўртасидаги яқинроқ ҳарбий ҳамкорликнинг белгиси экани таъкидланган.

Маълумот ўрнида, АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Эрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб беришга тайёрланаётганини маълум қилганди. У Эрон июль ойи охириданоқ Россия кучларини уларни бошқаришга ўргатишини айтган.

Ўз навбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиан украиналик ҳамкасби билан бўлган қўнғироқда бундай айбловларни рад этган. Пентагон шундан сўнг Эронга Россияга ҳарбий ёрдам беришдан тийилишга чақирган.

«Биз Эронга бундай қилмасликни маслаҳат берамиз. Бизнинг фикримизча, бу ҳақиқатан ҳам ёмон фикр», — деган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

Эронда 24 август куни 150 дан ортиқ дронлар иштирокида ҳарбий машғулот бошланган.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео