Тожикистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги учрашувига тайёргарлик бошланди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда минтақа давлатлари раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш бўйича махсус комиссия тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Sputnik Таджикистан» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Қарорга асосан, мамлакат пойтахтида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари — давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Саммит 2023 йил 14 ва 15 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда, бироқ Тожикистонда унинг дастурини ўтказиш ва ишлаб чиқишга тайёргарлик аллақачон бошланган. Давлат раҳбарининг фармойишига кўра, ушбу тадбирларни ўтказиш харажатлари давлат буджетидан ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 1993 йил январь ойида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қарори билан ташкил этилган бўлиб, унинг таъсисчилари Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистондир. Маслаҳатлашув учрашувида ушбу давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этади. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви сўнгги йилларда анъанага айланиб, ҳар йили минтақа давлатларидан бирида навбатма-навбат ўтказиб келинмоқда.

Марказий Осиё давлатлари президентларининг 2021 йилдаги учрашуви Туркманистонда, 2022 йилдаги учрашуви эса Қирғизистонда бўлиб ўтган. Учрашув мавзулари жуда хилма-хил бўлиб, сиёсатдан тортиб савдо, маданият ва туризмгача бўлган соҳаларни қамраб олади.

Аввалро Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдид бўлган тақдирда бир-бирига ёрдам беришга ваъда берганди. Тегишли келишув уч давлат президентлари 21 июль куни Чўлпон-Отада имзолаган Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномасида келтириб ўтилди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди