Зангиотада 4 йигит минг доллар талаб қилаётган пайтда ушланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида 23 август куни 4 йигит бошқа шахсни қўрқитиб, пул талаб қилаётган пайтда ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Б.га 24 июль куни Оҳангарон туманида жойлашган «Роҳат» чойхонаси олдида 4 нафар шахслар «Lacetti» ва «Spark» автомашинасини 3500 долларга сотишни ваъда қилган.

Шундан сўнг улар машиналарни сотмасдан, унинг пуллари ва 2 жуфт автомашина давлат рақамларини ўткир тиғли жисм билан қўрқитган ҳолда зўрлик билан тортиб олиб, мазкур давлат рақамларини қайтариш эвазига товламачилик йўли билан 1000 долларни талаб қилган.

Жиноятчилар – Янгийўл тумани ҳудудида яшовчилар, 1983 й.т. фуқаро А.Ж., 2000 й.т. фуқаро Ю.С., 1994 й.т. фуқаро У.С. ва 2000 й.т. фуқаро А.Ш.лар ушбу пулларни Зангиота туманида жойлашган «Ёнғоқ» кафесида олган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун Зангиота тумани ИИБга тақдим этилди, ҳозирда гумон қилинувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлиги текширилмоқда.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади