«Баъзи давлатлар уларни ноқулай аҳволга солиб қўяётгани боис дунё тартиб-қоидаларига эътироз билдираётганини кўряпмиз» — Дэниел Розенблюм

АҚШнинг Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган элчиси Дэниел Розенблюм YouTube’даги «Alter Ego» лойиҳасига интервью берди. Элчи билан суҳбат давомида Россия ва Украина, Ўзбекистон Конституцияси ва журналистикаси ҳақида гаплашилган.

Кадр: YouTube

Хусусан, журналист интервью давомида элчидан «Ҳозир дунёда нималар бўляпти, жаноб Розенблюм? Россия, Путин, Байден ва бошқалар борлиги маълум. Умуман олганда, бу воқеаларга нима сабаб бўлди?» дея сўраган. Элчи, ўз навбатида, бунга қуйидагича жавоб берган:

«Одатда, халқаро тартиб деб аталадиган тушунча билан кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Одамлар халқаро тартиб ҳақида гапирганда, аксарият ҳолларда Иккинчи жаҳон урушидан кейин ишлаб чиқилган қоидалар, меъёрлар ва амалиётлар тўпламини, уларни тартибга солиш учун яратилган институтларни, масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки халқаро молия институтларини назарда тутади. Ва ўйлашимча, ҳозирда баъзи давлатлар уларни ноқулай аҳволга солиб қўяётгани боис ушбу тартиб қоидаларга эътироз билдираётганини кўряпмиз».

Ушбу жавобдан сўнг журналист элчидан агар тўғри тушунаётган бўлса, ҳозир дунёда мавжуд тизимни ўзгартиришга уриниш бўлаётган ёки йўқлигини сўраган. «Ҳа, шундай деб ўйлайман. Менимча, бу тизимга эътиборсизлик ва у маълум давлатлар учун фойдали эмас, шунинг учун улар уни ўзгартирмоқчи», — деган элчи.

Суҳбат давомида журалист ўзининг на Россия, на мухолифлар тарафдори эмаслигини таъкидлаб, «Мен Ўзбекистон фуқаросиман ва биринчи навбатда Ўзбекистон ҳақида қайғураман. Аммо, аслида, маълум бўлишича, Ғарб гапирадиган барча тамойиллар у ёки бу тарзда бузилади. Масалан, сўз эркинлиги борасида АҚШ фойдаланадиган Facebook, YouTube, Instagram ва бошқалар Россияда натижа бермайди. Уларнинг барчаси шунчаки ўша томонда ўчади, бу қарама-қаршилик эмасми?», — дея сўраган.

«Менимча, бу мунозараларда мамлакатлар ўзининг номукаммалликларига қандай ёндашишларини эслаш муҳим, тўғрими? Бироз аввал сиз мендан ватанпарварлик, умуман ватанпарварлик нима дегани ҳақида сўраган эдингиз, мен эса, қисман ватанпарвар бўлиш ўз мамлакатингизни танқид қилишга, унинг камчиликларини кўриб чиқишга ва қабул қилишга тайёр эканлигингизни билдирган эдим», — дея жавоб берган элчи.

Аввалроқ Тошкентда 16 май куни бошланган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм сўнгги йилларда мамлакатда диний бағрикенглик борасида кўплаб қилинган ишлар ҳақида гапириб, бироқ эски даврни акс эттирувчи ҳолатлар ҳам учраб турганини таъкидлаганди. 

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади