БМТ гуруҳи Украинадаги атом электр станциясига жўнаб кетди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ядровий назорат гуруҳи Украинанинг Запорожье атом электр станциясига жўнаб кетди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «cnbc.com»

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гроссининг айтишича, жамоа шу ҳафта охирида заводга келиши кутилмоқда.

«Биз Украина ва Европанинг энг йирик ядровий иншооти хавфсизлигини ҳимоя қилишимиз керак. Ушбу миссияга раҳбарлик қилаётганимдан фахрланаман», деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.

Таъкидланишича, гуруҳ Польша, Литва, Хитой, Сербия, Албания, Франция, Италия, Иордания, Мексика ва Шимолий Македониядан жами 13 экспертни ўз ичига олади. Делегация таркибида АҚШ ва Буюк Британия вакиллари йўқ. Улар станцияга эҳтиёт қисмлар, радиация мониторинги ускуналари ва бошқа жиҳозларни олиб келиши мумкин.

Энергодар шаҳри ва у ерда жойлашган Запорожье атом электр стансияси февраль ойининг охиридан бери рус қўшинлари назоратида. Ёзда Россия ва Украина бир неча бор бир-бирини атом электр стансиясини ўққа тутганликда ва ядро хавфсизлигига хавф солаётганликда айблаган.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага борганди. Шунингдек, БМТ Бош котиби тинчлик рамзи деб билган мамлакат номини айтганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди