Британия фуқаролик аэропортларига қирувчи самолётлар жойлаштирмоқда

Буюк Британия Қироллик ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта фуқаролик аэропортларига юборилади. Бу ҳақда «Daily Express» хабар берди.

Фото: «Defense News»

Бундай чора Россия билан муносабатлардаги кескинликнинг кучайиши билан изоҳланган. Қирувчилар жойлаштиришнинг ҳарбий концепцияси Agile Combat Employment (ACE) деб номланган бўлиб, у 1 йилдан ортиқ ишлаб чиқилган. Дастлаб, у Ҳинд-Тинч океани минтақаси, Яқин Шарқ ва NATO’нинг Европадаги шарқий қанотларида юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув нуқталари учун мўлжалланган.

«Россия ва Украина ўртасидаги уруш NATO билан кейинги уруш қўрқувини кучайтирди, шунинг учун Буюк Британияда ACE дастури тезлашди», дейилади хабарда.

«Жанговар каллакларга эга юқори аниқликдаги қуролларни самолёт бошпаналарини мустаҳкамлашга йўналтириш мумкин. Биз биринчи Форс кўрфази урушида шундай ҳолатни кўрганмиз. Шундай қилиб, улар нишонга айланади. Шунинг учун F-16 самолётларини маҳаллий аэропортларда жойлаштириш ғояси илгари сурилди», — дея изоҳ берган Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ қўмондони Эндрю Ламберт.

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, минтақавий аэропортларда реактив ва бошқа турдаги самолётларни жойлаштириш мантиқий, чунки бу уларни нишонга олишни қийинлаштиради. Британия 1939 йилда Германияга уруш эълон қилганидан бери биринчи марта мамлакатнинг турли ҳудудларида қирувчи самолётларни жойлаштирмоқчи.

Сентябрь ойидаги машғулотлар давомида Норфолк, Линкольншр ва Шотландияда жойлашган «тайфунлар» ва F-35 самолётлари учиш-қўниш йўлаклари бўлган баъзи аэропортларнинг чеккасида эҳтиёткорлик билан кичик гуруҳларга жойлаштирилади. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, минтақавий аэропортларни қирувчи самолётларнинг қўниши ва тезкор бурилишлари учун етарли миқдорда ёқилғи ва материаллар билан таъминланади.

Аввалроқ Британия ҳарбийлари Россияга қарши урушга тайёрланаётганди. Шунингдек, Британия разведка самолёти Россия чегарасини бузганини рад этганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади