Бухорода 10 туп теракни кесган эркак жаримага тортилди

Бухоро вилояти Экология бошқармаси Пешку туманида дарахтлар кесилиши бўйича эълон қилинган мурожаатга муносабат билдирди.

Фото: Бухоро вилояти Экология бошқармаси

Қайд этилишича, ҳолат Пешку туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан жойида бориб ўрганилган.

Фото: Бухоро вилояти Экология бошқармаси

Ўрганиш жараёнида Пешку туман «Навбаҳор» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Шокиров томонидан 10 туп терак дарахти таг қисмидан кесиб ташлагани аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан мамурий баённома расмийлаштирилиб, 1,5 миллион сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 1,8 миллион сўм ҳисобланган.

Аввалроқ Сирдарёда дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Ўзбекистонда қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилиши, Қарши давлат университетида яна қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади