Жиззахда қарздорликни ундиришга келган МИБ ходими калтакланди

Жиззах вилояти Арнасой туманида қарздорликни ундиришга келган Мажбурий ижро бюроси ходими калтакланди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 25 август куни МИБ Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги қарздор Т.Т.дан давлат фойдасига 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун қарздорнинг яшаш хонадонига борган.

Бироқ ижро ҳаракатларини амалга ошириши вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, турли соҳаларига қўли билан уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140 (ҳақорат) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирдатергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани, Сурхондарёда қидирувда бўлган комбайнни беришни хоҳламаган эркак МИБ ходимини ургани, Андижонда аёл кредит гаровидаги машинани яшириб, МИБ ходимини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади