«Моргдан олиб қайтаётган бўлган». ИИВ Тошкентда аёлининг жасадини машинада олиб юрган эркак бўйича маълумот берди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда эркак хотинини ўлдириб, унинг жасадини икки кундан буён машинада олиб юргани айтилган ҳолатга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ғиёсовга кўра, бирорта жамоатчилик вакили ёки журналист расмийлардан воқеа тафсилоти юзасидан изоҳ сўрамасдан, шов-шув кўтаришга ҳаракат қилган.

Маълум қилинишича, 9 июнь куни Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида яшовчи 35 ёшли Ж.Д. (аёл) эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилиш оқибатида турмуш ўртоғи Х.О. тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 вафот этган.

Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга «чап тухумдон кистаси, ички кон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги» ташхиси қўйилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда аёл мурдасини турмуш ўртоғи томонидан моргдан уйига қайтариб олиб келган ҳолати қайд этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

«Нотўғри ахборот тарқатиш юзасидан ижтимоий тармоқларда юзага келган шов-шувнинг натижалари юзасидан эса, тегишли жамоатчилик вакиллари ўзига хулоса чиқаради деган умиддамиз», — дейилади ИИВ муносабатида.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг ёзишича, ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир 10 июнь куни соат 18:00 ларда марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғгани акс этган видеоёзув тарқалганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео