23:26 | 29.08.22 101

NASA раҳбари инсоният Ойда яшаши ва ўқишини айтди

Бундан қандай мақсад кўзлангани маълум қилинди

NASA раҳбари Билл Нельсон одамлар нафақат Ойга бориши, балки у ерда яшаб, ўқишини ҳам маълум қилди. Бу ҳақда «NBC» хабар берди.

Фото: «TIME»

Нельсоннинг сўзларига кўра, инсоният Ойга «у ерда яшаш ва ўқиш» учун боради. Космонавтларнинг Ер табиий йўлдоши юзасига қўниши учун тайёргарлик узоқ давом этиши айнан шу вазифага боғлиқ.

«У ерга борганимиздан кейин яшаймиз ва ўқиймиз. Янги технологияларни ишлаб чиқамиз, бу бошқа одамлар билан Марсга боришга қаратилган», — дейди NASA раҳбари.

Шу билан бирга, Нельсон одамнинг Ойда яшаши қисқа муддатда мумкин эмаслигини айтган.

«Менинг фикримча, бу ҳали бошқа самовий жисмларда яшашимизга имкон берадиган технологияларнинг ривожланишига боғлиқ», — қўшимча қилган у.

Аввалроқ NASA инсонларни Марсга юбориш санасини маълум қилганди. NASA раҳбари ўзга сайёраликлар борлиги ҳақида гапирганди.