Оммавий югуриш бўйича «Save Aral–2022» мусобоқасининг кузги босқичи ва «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раисининг биринчи кубоги старт олди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан 27 август куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи кубоги ҳамда «Save Aral–2022» оммавий югуриш мусобақаларининг кузги босқичи бошланди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ушбу оммавий югуриш мусобақаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Uzbekistan GTL» заводи ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир доирасида 8 та оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш режалаштирилган. Унда спортни ривожлантиришга ва атроф-муҳит муҳофазасига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар қатнашишлари мумкин.

Бошқарув қарорига кўра, илк маротаба югуриш мусобақаси Ўзбекистон шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб одатдаги маршрут бўйича эмас, Марказий Осиёдаги синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган корхона – «Uzbekistan GTL» заводи ёнидан старт олди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ижтимоий-экологик ҳамкорлик соҳасидаги масалаларни амалга ошириш мақсадида спорт ва юқори технологиялар коллаборацияси Енгил атлетика федерациясининг янги раҳбарияти томонидан таклиф этилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Федерацияга раҳбарлик қилмоқда.

«Save Aral–2022» хайрия оммавий югуриш мусобақаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси кубогининг «GTL» заводи атрофида ўтказилиши нефть ва газ саноати жамоасини оммавий спорт билан фаол шуғулланишга жалб қилиш учун ажойиб ташаббус бўлди, десак муболаға бўлмайди.

«Ишчи-ходимлар саломатлигига ғамхўрлик қилиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. “GTL” заводида халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган энг замонавий қурилмаларни жорий этиш билан бир пайтда жамоа ичида экологик масъулиятни шакллантириш ҳам долзарбдир», – деди ҳайрия тадбирининг очилиш маросимида Меҳриддин Абдуллаев.

Нефть ва газ корхоналари фаолиятида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари доимий эътиборда. Шу боис акциядорлик жамияти “GTL” мажмуаси ёнидаги Ғузор туманини ободонлаштиришга қаратилган экологик акцияларга катта истак билан қўшилдилар. Экологик акциялар доирасида Федерация ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан саксовул экиш ҳамда ҳудудни маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

«Save Aral–2022» спорт оммавий югуриш мусобақаларини ўтказишдан мақсад жамоатчилик эътиборини Орол денгизи фожеаси ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун чораларни фаоллаштиришга жалб қилишдан иборат.

Бугунги кунда аҳолининг экологик билими ва маданиятини оширишга қаратилган ушбу ижтимоий лойиҳа кенг кўламли ташаббусга айланиб улгурган. Ҳайрия тадбирига кенг жамоатчиликнинг қизиқишни таъминлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси томонидан доимий равишда оммавий югуриш мусобақаларини ноодатий ўтказиш форматлари таклиф этилади.

«Save Aral–2022» ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг биринчи кубоги спорт тадбирининг нефть ва газ мажмуаси атрофида, тунги пайтда ташкил этилиши ҳам иштирокчиларнинг жалб этишни ўзгача ечими бўлди.

«Uzbekistan GTL» мажмуаси ёнидаги хавфсиз маршрут бўйлаб старт олган оммавий югуриш мусобақасининг финиш нуқтаси заводнинг «ишчилар шаҳарчаси» бўлди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Оммавий югуриш мусобақасида 1800 нафар иштирокчилар қатнашди. Шулардан 600 нафари «GTL» заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида фаолият юритадиган ишчи-ходимлар оила аъзоларидир.

130 нафари эса ҳарбийлардир. Ушбу спорт тадбирига спортчилар ҳамда югуриш ҳаваскорлари ҳам қўшилишди. Ҳар бир иштирокчи қуриб бораётган Орол денгизи тасвирланган спорт кийими ҳамда фонар ўрнатилган бош кийимлари билан таъминланди.

Мусобақа ғолиблари қуйидаги натижаларга эришидилар:

Ходим эркаклар:

  1. Примов Ҳасан 12:30.43
  2. Пурманов Мансур 12:31.55
  3. Примов Ҳусан 12:32.46
Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Маҳаллий эркаклар:

  1. Маҳмудов Жаҳонгир 12:05.87
  2. Жураев Муслимбек 12:15.43
  3. Муҳаммадиев Асилбек 12:16.40

Ходим аёллар:

  1. Иемке Стлйн 16:08.18 Жанубий Африка
  2. Кенжаева Ширин 16:26.28
  3. Тожиева Фарида 17:02.26
Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Маҳаллий аёллар:

  1. Омонова Дилфўз 14:42.56
  2. Саидмурадова Шоҳида 15:10.57
  3. Ҳукумова Жонбиби 15:40.22

Энг яхши натижани кўсатганлар ҳамда алоҳида номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритганлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу спорт лойиҳаси Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган энг кучли ва самарали воситалардан бирига айланди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

2022 йил бошидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Енгил атлетика федерацияси томонидан Сирдарё, Жиззах, Навоий, Қашқадрё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда 12 та оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди