Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кунлари ҳаво бироз иссиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида, шунингдек, байрам кунлари об-ҳавонинг ўзгариши кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида 33-35 даража атрофида бўлади. Байрам кунлари 33-37 даражагача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда 13-18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.

Аввалроқ 29 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди