12:22 | 29.08.22 994

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?

Статқўмга кўра, уларнинг сони 6 йилда 1 млн нафарга ошган

Ўзбекистонда песия ва нафақа олувчилар сони 4,3 миллион нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, 2016 йилда мамлакатда пенсия ва нафақа олувчилар сони 3,3 миллион кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда қадар уларнинг сони яна 1 миллион кишига ошган.

Йиллар кесимида песия ва нафақа олувчи шахслар сони:

  • 2016 йилда – 3,3 миллион нафар;
  • 2017 йилда – 3,5 миллион нафар;
  • 2018 йилда – 3,7 миллион нафар;
  • 2019 йилда – 3,9 миллион нафар;
  • 2020 йилда – 4,0 миллион нафар;
  • 2021 йилда – 4,3 миллион нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлашда имтиёз берилаётгани, пенсияни фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш йўлга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.