Ўзбекистонда ярим йилда содир этилган жиноятларнинг 94 фоизи фош этилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойида содир этилган жиноятларнинг 94 фоизи фош этилди. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳудудлардаги криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган. Натижада 4951 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

«Ўтган даврда жиноятчиликни жиловлаш, содир этилган жиноятларни фош этиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, содир этилган жиноятларнинг 94 фоизи фош этилди, тергов органларидан яширинган 2841 шахс қўлга олинди, бедарак йўқолган 252 киши топилди.

Ходимлар ташаббуси билан биргина коррупция соҳасида 817 та жиноят аниқланиб, улар оқибатида етказилган 116,5 миллиард сўм миқдоридаги зарар ундирилди. Шунингдек, 1 тоннадан зиёд ёки ўтган йилдагига нисбатан 4 баробар кўп гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди ҳамда 220 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи психотроп таблетка олинди», — дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида 2021 йил 24 октябрь куни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтганди. Вазир ўз нутқида сайлов куни хавфсизликни таъминлаш ва қонун бузилишининг олдини олиш борасида тезкор чораларни кўриш учун ички ишлар органларида тузилган навбатчилик, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш жараёнлари тўғрисида маълумот бериб ўтган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади