Ўзбекистонда йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномаларсиз сақлаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда палата Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда фракция аъзолари томонидан дастлаб «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, сўнгги вақтларда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш, тўй, маърака, юбилей ҳамда бошқа оилавий тадбир ва маросимларда улар билан бирга келиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, атрофдаги бошқа фуқароларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи учун жиддий хавф туғдириб, кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келишига олиб келмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан томонидан бериладиган махсус гувоҳномаларсиз юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан сақлаш тақиқланмоқда.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда Фанлар академияси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган махсус питомникларда сақлаш, шунингдек юридик шахслар томонидан ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳайвонот боғлари, террариумлар, цирклар, океанарийлар, дельфинарийлар, табиий питомниклар, илмий ва ўқув мақсадлари учун илмий ва таълим ташкилотларида сақлаш фақатгина Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган гувоҳнома асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Аввалроқ АОКАда 2021 йил 29 октябрь куни бўлиб ўтган «Экологик назорат рейдларида аниқланаётган ҳолатлар ва браконьерликка қарши кураш» мавзусидаги матбуот анжуманида Экоқўмита томонидан ёввойи ҳайвонларни овлаш ва «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни табиатдан ажратиш тартиби ҳақида айтиб ўтилганди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида