«Ўзбекнефтгаз»: «Uzbekistan GTL» заводининг узлуксиз иш режимига ўтаётгани ортидан маҳсулотлар таннархи камайтирилишига эришилмоқда

«Uzbekistan GTL» заводида 2022 йил июнь ойидан минтақада биринчи синтетик суюқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

2022 йил июль ойидан бошлаб ички истеъмолчиларга юқори сифатли, К-6 экологик синфига мансуб, Евро 6 талабларига тўлиқ жавоб берадиган синтетик дизель ёнилғиси Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда. Бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали истеъмолчиларга 35,0 минг тоннадан ортиқ синтетик дизель ёнилғиси 1 тоннаси 15,5 млн сўмдан 18,9 млн сўмгача сотилди ва ўз вақтида етказиб берилди.

Синтетик дизель ёқилғиси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоийуран» ДК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Оҳангаронцемент» АЖ, республикадаги барча нефт базалар, йирик агрокластерлар, қурилиш ташкилотлари ва бир қатор хусусий тадбиркорлар томонидан доимий равишда харид қилинмоқда ва истеъмолчилар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

«Uzbekistan GTL» заводида синов режимидан тўлиқ иш режимига ўтиш ишлари бошланганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари босқичма-босқич ортмоқда. 2022 йил июнь ойида бир кунда 800,0 тонна синтетик дизель ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 1 400,0 тоннагача ортиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали маҳсулот таннархини камайтирилишига эришилмоқда.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ортиши республикамиз ёқилғи мустақиллигига яна бир катта қадам сифатида эътироф этишимиз мумкин.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

«Uzbekistan GTL» заводининг асосий мақсадларидан бири бўлган республика ички истеъмолчиларига юқори сифатли дизель ёнилғисини паст нархларда етказиб беришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида жорий йил 29 августдан бошлаб ЎзРТХБ орқали сотувга чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини 1 тоннаси бошланғич нархи 14 504 378 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

Келгусида завод томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари ортиши натижасида уларнинг таннархи ва мос равишда биржа савдоларига қўйиладиган бошланғич нархлари ҳам босқичма-босқич пасайиб боришига эришилади.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди