Қашқадарёда «Damas» ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қашқадарё вилояти ИИБ Қамаши туманида «Damas» ва «Cobalt» ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Фото: «Nasaf News»

Маълум қилинишича, 29 август куни соат 14:30 ларда туманнинг Шўрча—Хонтушди 4К-298 йўлининг 10 километрида ҳайдовчи Й.С. бошқарувида бўлган «Damas» ҳаракат давомида қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи А.К. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда «Damas» русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Х.О. ва Н.М. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда автобус ва 2 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Жиззахда ЙТҲда «Cobalt» тўлиқ ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади