Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги раҳбар тайинланди

29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди ва унда қишлоқ хўжалиги вазирига Азиз Воитовнинг номзоди маъқулланди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Мажлисда халқ вакиллари Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқуллаган.

Маълумот учун, Азиз Воитов 2020 йилдан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ўрталарида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Жамшид Хўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқўлланганидан сўнг Президент фармони билан Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди