Қозоғистон президенти ядровий синовлар ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ядровий синовлар хавфи ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «KTK.kz»

Тўқаев мамлакат ядровий хавфсизлик тамойилларига доимо содиқ қолишини айтган.

«Бугун Халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни. Бу инсоният учун катта аҳамиятга эга. Ядро портлашлари қозоқ заминига жуда катта зарар етказган. Бундай фожиа бошқа такрорланмаслиги керак. Мамлакатимиз доимо ядровий хавфсизлик тамойилларига содиқ қолади», — деган у.

Ядро уруши хавфи ҳақидаги мунозаралар Украинада уруш бошланганидан бери кучайган. Қозоғистон июнь ойида ядровий қуролдан воз кечишга чақирган.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 29 август – Халқаро Ядро синовларига қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди