Россияда эркак ўзбекистонлик ҳайдовчига ўқ узди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида болға ва тўппонча билан қуролланган эркак ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «Невские Новости»

Аниқланишича, эркак 25 август куни Васильевский оролидаги 9-уй ёнида ўзбекистонлик бошқарувида бўлган «Хендай Солярис» машинасига болға билан урган. Ҳайдовчи эркакка бундай қилмасликни огоҳлантирган.

Бироқ эркак «Удар» тизимидаги газ тўппончаси билан ҳайдовчининг юзига уч марта ўқ узган. Унга пичоқ ҳам санчган, ўзбекистонлик ўзини темир буюм билан ҳимоя қилган. Эркак эса қўлга олиниб, бўлимга олиб кетилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистон фуқароси юзида кимёвий куйиш, қорин қисмида пичоқ жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва қониқарли ҳолатда кетишга рухсат берилган.

Аввалроқ Россияда ҳайдовчи «Nissan»да 49 ёшли ўзбекистонлик эркакни уриб юборганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркакни ўлдиришда гумонланганлар қўлга олинганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди