Россияда ўқишга қабул қилинмаган ўзбекистонлик норози талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади — видео

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Кубан давлат тиббиёт университети билан ташкил этилган қўшма таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан Президентга қилинган мурожаати юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Мурожаатчилар Краснодар шаҳридаги икки давлат олий таълим муассасалари ўртасидаги келишувга биноан ўқиш учун боргани, бироқ уларнинг бир қисмигина ўқишга қабул қилинганини билдириб, бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган. Таъкидланишича, 30 август куни ўқишга қабул қилинмаган талабаларни ётоқхонадан чиқариб юборилади.

«Бизни булар алдов йўли билан олиб келди. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори биз билан учрашувда рад жавобини берди. Бизнинг 20 нафаримизни қабул қилиб, қолганимизни четлаштиришди», — дейди мурожаатчилар.

Уларнинг қайд этилишича, икки давлат ўртасида тузилган шартнома бузилган, 1-3 курсда тўланган контракт пуллари уларга келиб тушмаган.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан билдирилган муносабатда келтирилишича, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Россиянинг Кубан давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда «Даволаш иши» ва «Стоматология» йўналишида қўшма таълим йўналишлари ташкил этилган.

2019 йил 27 мартда икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ, ўқишга қабул қилинган талабалар учун Даволаш иши йўналишида 3 йил Ўзбекистонда ва 3 йил Россияда, Стоматология йўналиши учун 3 йил Ўзбекистонда, 2 йил Россияда ўқиши белгиланган.

Ушбу шартномага мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилида Стоматология йўналишига 50 нафар, Даволаш иши йўналишига 50 нафар талабалар қабул қилинган.

2021/2022-ўқув йили якуни бўйича Стоматология йўналишида таҳсил олган 46 нафар, Даволаш иши йўналишида таҳсил олган 40 нафар талабалар 3-босқични битириб, 2022 йилнинг 21 август куни Кубан давлат тиббиёт университетига ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Маматханова, Халқаро факультет декани М.Ашурова, декан ўринбосари А.Абдуғаниева бошчилигида юборилган.

25 август куни Кубан давлат тиббиёт университетида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг Стоматология йўналиши 3-босқични битирган талабаларидан имтиҳон олинган. Ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, Стоматология йўналишида таҳсил олаётган 46 нафар талабалардан 25 нафари белгиланган баллни олиб, ўқишни давом эттиришга тавсия этилган. Қолган 21 нафар талабалар белгиланган баллдан паст баҳо олиб, имтиҳондан ўта олмаган.

Имтиҳондан ўта олмаган талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган мурожаат бўйича 27 август куни Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Қосимов, жамоатчилик вакиллари ҳамда ота-оналар иштирокида учрашув ташкил этилиб, муҳокама қилинган. Институт маъмурияти Курск давлат тиббиёт университети маъмурияти билан боғланиб, имтиҳондан ўта олмаган талабаларнинг ўқишини ушбу университетда давом эттириш бўйича музокара олиб бориб, ижобий ҳал қилганлиги учрашув қатнашчиларига тушунтирилган.

«Имтиҳондан ўта олмаган талабалар Курск давлат тиббиёт университетида ўқишини давом эттирса, ўқиш учун белгиланган контракт тўлови ўзгармайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, талабаларнинг юқорида кўрсатилган университетларига бориш харажатлари ҳам институт томонидан тўлиқ қоплаб берилиши ҳақида ота-оналар ва талабаларга тушунтирилди», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ ИИВ Президентга видеомурожаат йўллаган қизчанинг қариндошлари бўйича маълумот берганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди