Сирдарёда оёғи металл панжара орасида қисилиб қолган 11 ёшли бола қутқарилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида оёғи панжара орасига тушиб кетган болага ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум қилинишича, 28 август куни соат 07:22 да Сирдарё вилоят ФВБга Гулистон шаҳар «Бўстон» МФЙ ҳудудидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи қисилиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўраб қолади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилгани, Тошкентда Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 3 болага ёрдам кўрсатилгани, Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилгани тўғрисида хабар берилганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади