Сурия Эрондан ҳудудидан Исроилга ҳужум қилмасликни сўради

Сурия расмийлари Эрондан унинг ҳудудидан Исроилга зарба бермасликни сўради. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Gohar Aalam»

Талаб Эрон, Сурия, Ироқ, Ливандаги Ҳизбуллоҳ, Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган партиялар ва Ал-Қудс Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасидаги виртуал учрашув чоғида берилган.

Суриядаги исмини ошкор қилмаган манбага кўра, Дамашқ ўз ҳудудидан Исроилга зарба берилишини истамайди, чунки бу аллақачон беқарорлашган мамлакатда катта урушга олиб келиши мумкин.

Эрон бошчилигидаги «қаршилик ўқи» бу талаб туфайли Суриядаги АҚШ базаларига зарбалар берган. Улар шу тариқа Америка Исроилга зарбаларини тўхтатиш учун босим ўтказишга ундайди деб умид қилган.

АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари 15 августда Америка қўшинлари жойлашган Суриядаги Ал-Танф базасига дрон ҳужумлари кучли бўлгани ва бу Эрон томонидан Исроилнинг авиазарбаларига жавобан бўлганини айтган.

Хусусан, дрон ҳужумидан бир кун олдин Исроилнинг Сурия соҳилидаги Тартус яқинидаги ва Дамашқ яқинидаги нишонларга берган авиазарбаларида камида уч нафар суриялик аскар ҳалок бўлган.

АҚШ 15 август куни содир этилган ҳужумларга жавобан Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор минтақасида Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган жангариларга қарши ҳаво ҳужуми бошлаган. Бунга ракета ўқлари билан жавоб қайтарилган ва АҚШ ракета ўқига яна авиазарба берган.

Виртуал учрашув чоғида ҳарбий экспертлар АҚШ армияси Эроннинг Суриядаги ишончли кучларидан кучлироқ ва ўч олиш эҳтимоли катта, деган хулосага келган. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти минтақадаги кескинликни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда ва уруш бошламаслиги билдирилган.

Шундан келиб чиқиб, йиғилиш иштирокчилари Исроилнинг ҳар бир зарбасига жавобан Суриядаги Америка базаларига зарба беришга қарор қилган.

Аввалроқ Исроил Россиянинг Суриядаги базаси яқинига зарба берганди. Шунингдек, Исроил Эронга қарши урушга тайёрланаётганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди