Сурхондарёда маст эркак инспектор ёрдамчисининг оёғига болта билан урди — видео

Сурхондарё вилояти Денов туманида олти марта судланган шахс яна жиноятга қўл урди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, туманнинг Ибн Сино маҳалласида яшовчи 32 ёшли эркак 17 июнь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, деҳқон бозори ҳудудидан уйига етиб олиш учун такси ёллаган.

Хонадонига етиб келган эркак ҳайдовчи билан кира ҳақи масаласида тортишиб қолган ва юзага келган жанжал вақтида уйидан олиб чиққан капгир билан унга енгил тан жароҳати етказган. Ҳайдовчи қочиб кетишга муваффақ бўлган, бундан қаноатланмаган шахс жанжални уйида давом эттирган.

Ҳолатдан хабар топган участка профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси эркакнинг уйига келиб, уни ИИБ идорасига олиб кетмоқчи бўлган, бироқ у ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Молхонасидан болта олиб чиқиб, инспектор ёрдамчисининг чап оёғига шикаст етказган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани судида зўравон эркак айбли деб топилган. Суд ҳукми билан унга Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан 4 йилга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) тартибида илгари тайинланган жазонинг ўталмай қолган 3 йил 10 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси қўшилиб, узил-кесил 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Аввалроқ Самарқандда маҳалла раиси ва инспектор маст эркакка куч ишлатгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди