«Толибон» АҚШ дронларининг Афғонистонга ўтишига ёрдам берган давлатни маълум қилди

«Толибон» Покистонни АҚШ дронларининг Афғонистон чегараларини кесиб ўтишига рухсат берганликда айблади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Кобулдаги матбуот анжуманида Покистонни ўз ҳудудидан Афғонистонга қарши фойдаланмасликка чақирган. Мазкур айбов АҚШ «Ал-қоида» етакчиси ал-Завоҳирийни Кобулда дронлар ёрдамида ўлдиргани сабабли эълон қилинган.

Ўз навбатида, Покистон АҚШ дронлари унинг ҳудуди орқали ўтаётганини рад этган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Асим Ифтихор ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлаган. У дипломатик жавобгарлик тамойилларини бузиш Исломободни чуқур безовта қилаётганини қайд этган.

«Покистон барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади, ҳар қандай шаклдаги терроризмни қоралади ва ‘Толибон’ни ўз мажбуриятларини бажаришга, жумладан, террорчиларга хавфсиз бошпана бермасликка чақирди», дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги аксилтеррор операцияси натижасида «Ал-қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирий йўқ қилинганини маълум қилган. Байденга кўра, ал-Завоҳирий 30 июль, шанба куни Кобулда дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

АҚШда террорчилик ташкилоти етакчисининг хавфсиз уйга жойлашганини тасдиқловчи манбалар бўлган. «Ал-қоида» раҳбари уйининг балконида, оила аъзолари бошқа хоналарда бўлганида йўқ қилинган.

Мазкур ҳужумни «Толибон» кескин қоралаб, Доҳа келишувига зид эканини билдирган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса «Толибон» Айман аз-Завоҳирийга бошпана бериб, Доҳа келишувини қўпол равишда бузганини айтган. Аз-Завоҳирийга ҳужумни «Толибон»нинг ўзбек етакчиси ҳам қоралаган.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди