Тошкентда «Lacetti» йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланди — видео

Тошкентда 24 август куни«Lacetti» йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, «Lacetti» русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланган.  24 август куни тахминан соат тахминан 22.20 да 1986 йилда туғилган Ж.М. «Lacetti» русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим.5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Данғара туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» ва «Matiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар берилганди. Шунингдек, Жиззах вилояти Бахмал туманида 11 февраль куни такси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани маълум қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди