Тошкентда тез ёрдам машинаси велосипедчини уриб юборди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманида тез ёрдам машинаси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида тез тиббий ёрдам машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълум қилинишича, 28 август куни соат 16:40 ларда туманнинг КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 38 ёшли О.З. «Форд» русумли махсус автоуловини бошқариб кетаётиб, 74 ёшли велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т.ни уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, велосипед ҳайдовчиси зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган ва у ерда фуқарога зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Уч соатлик муолажадан сўнг беморнинг аҳволи яхшилангач, уйига жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 20 ёшли қиз «Tracker»да пиёдани уриб юборгани, Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилгани ва Сирдарёда «Nexia» пиёдани уриб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда ҳайдовчи «Nexia»да пиёдани уриб, қочиб кетгани маълум қилинган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди