10:52 | 29.08.22 857

Видео: Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани айтилмоқда

Ҳозирда ушбу ҳолатни аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Бош прокуратура матбуот котиби Тошкентда хотинини ўлдириб, унинг жасадини машинада олиб юрган эркак видеосига муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Видеони тасвирга олган эркак «Prado» машинасининг орқа ўриндиғига чойшабга ўралган жасадни кўрсатиб «опамни ўраб қўйиб, икки кундан бери олиб юрибди» деган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолатни аниқлаштириш ишлари юзасидан иш олиб борилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқ туманида фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғгани акс этган видеоёзув тарқалганди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирган. Мактабгача таълим вазирлиги эса видеодаги аёл боғчада ишламаслигини, эридан қочиб, шу ерга кирганини маълум қилганди. Кейинроқ боғча болалари олдида хотинини калтаклаган эркак уни пичоқлаб ўлдиргани маълум бўлганди.