0:30 | 30.08.22 1204

Афғонистон армияси ва полиция кучлари сони очиқланди

«Толибон» бу бўйича статистикани эълон қилди

«Толибон» ҳаракати Афғонистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирлигидаги кучлари сони 289 минг кишига етганини эълон қилди. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Фото: «Republic World»

Мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқубнинг айтишича, «Толибон» миллий ислом армияси кучлари сони 150 мингга яқин. Полиция кучлари эса тахминан 139 минг кишидан иборат. «Толибон» Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Ҳошимий вазирлик тузилмасига аввалги маъмуриятдан жами 2716 киши тайинланганини айтган.

«Толибон» расмийлари ушбу маълумотда икки ташкилотнинг маъмурий ходимларини ёки фақат ҳаракат аскарларини ўз ичига оладими, батафсил маълумот бермаган. Тадқиқотлар ва ахборот манбалари ҳозирча «Толибон» томонидан тақдим этилган статистик маълумотларнинг тўғрилиги ҳақида ҳеч нарса билдирмаган.

Аввалроқ «Толибон» Афғонистон армиясига 150 минг кишини жалб қилиши айтилганди. Шунингдек, «Толибон» аёлларни армияга олиш шартини маълум қилинган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 154
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 86
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 687
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 228
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 426
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 458