АҚШ элчиси сўз эркинлиги қандай бўлиши ҳақида фикр билдирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган элчиси Дэниел Розенблюм YouTube’даги «Alter Ego» лойиҳасига интервью бергани маълум қилинганди. Ушбу суҳбат давомида элчи билан суҳбат давомида элчиси сўз эркинлиги қандай бўлиши ҳақида фикр билдирган.

Кадр: Youtube

Унинг сўзларига кўра, сўз эркинлигининг ҳуқуқий ва маданий жиҳатлари ҳақида кўплаб китоблар ёзилган. «Мен ўзимни сўз эркинлиги назарияси бўйича мутахассис деб айта олмайман, лекин мен учун бу фикрингизни билдира олишингизни, уни нашр этиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканингизни ва буни бошқалар ҳам кўришини англатади», — дейди элчи.

Унинг сўзларига кўра, бу оғзаки ва ёзма нутққа ҳам тегишли. «Сўз эркинлиги ўзи билан бирга маълум бир масъулият юклайди. АҚШда шундай ибора бор, балки Ўзбекистонда ҳам унинг ўхшаши бор: ‘Сизда сўз эркинлиги ҳуқуқи бор, лекин театрдаги одамлар ичида агар олов бўлмаса, ‘Ёнғин!ʼ деб бақиришга ҳаққингиз йўқ», — дея тушунтирган элчи агар ҳақиқатан ҳам ёнғин бўлса, бу ҳақда гапириш кераклигини қўшимча қилган ҳолда.

Унинг қайд этишича, тарих давомида ва ҳатто сўнгги пайтларда кўплаб ҳукуматлар зўравонликни ёки одамларни ҳеч нарса содир бўлмаётган бўлсада, гавжум театрдан қочишига сабаб бўладиган ҳолатларнинг кўпайишига йўл қўймаслик ва вазиятни тартибга солиш учун баъзи чекловлар ёки ҳеч бўлмаганда баъзи принтсиплар ва механизмларни жорий қилган.

«Демак, бу инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири, деб ўйлайман. Аммо бу бу ҳуқуқнинг сўзсиз эканлигини, мутлақо чекловлар қўйилмаслигини англатмайди», — дея хулоса қилган элчи.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 16 май куни бошланган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форумида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм сўнгги йилларда мамлакатда диний бағрикенглик борасида кўплаб қилинган ишлар ҳақида гапириб, бироқ эски даврни акс эттирувчи ҳолатлар ҳам учраб турганини таъкидлаганди.

Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди