АҚШ Тайванга 1,1 млрд долларлик қурол сотмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Тайванга тахминан маъмурияти 1,1 миллиард долларлик қурол-яроғ сотмоқчи. Бу ҳақда «Poltico» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Маъмурият ҳолат бўйича АҚШ Конгрессидан қурол сотишни маъқуллашни сўраб мурожаат қилмоқчи. Келишув лойиҳаси 355 миллион долларга 60 та «AGM-84L Harpoon Block II» кемага қарши ракеталарини ва 85,6 миллион долларга 100 дона «AIM-9X Block II Sidewinder» ҳаво-ҳаво ракеталарини ўз ичига олади. Иккинчисини F-16 қирувчи самолётлари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ўз навбатида, Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пэнъюй минтақадаги кескинликни кучайтирмаслик учун Қўшма Штатлар Тайванга қурол етказиб беришни тўхтатиши кераклигини айтди.

«АҚШ қуролларининг Тайванга сотилиши ‘ягона Хитой’ тамойили ва учта қўшма Хитой-АҚШ коммуникелари қоидаларини жиддий равишда бузади ва Тайван бўғозидаги кескинликнинг кучайишига олиб келади», — деган у.

Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ ҳақиқатан Тайван мустақиллигини рад этиш ҳақидаги баёнотни қўллаб-қувватлаши керак. Хитой суверенитети ва мамлакат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали чоралар кўришда давом этади.

Аввалроқ Тайван президенти давлат ўзини ҳимоя қилишини айтганди. Пелоси Хитой Тайванни изоляция қилолмаслигини билдирган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди