Денов тумани ХТБ 11 млрд сўм камомадга йўл қўйгани аниқланди

Сурхондарё вилояти прокуратураси Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 миллиард сўм камомадга йўл қўйилгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, видеомурожаатда баён қилинган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 184-1-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.

Қайд этилишича, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани, Тошкентда ширкат раҳбари 350 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштиргани, Фарғонада тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва ҳисобчи ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди