Молдова Запорожье АЭСи сабабли аҳоли учун чора кўрмоқда

Молдова Соғлиқни сақлаш вазирлиги Запорожье атом электр станциясида «ядровий фалокат» юз берган тақдирда мамлакат бўйлаб 1 миллион таблетка калий ёдид тарқатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Страна.ua» хабар берди.

Фото: «БелТА»

Бу дори радиоактив моддаларнинг тарқалишидан ҳимоя қилиш учун қўлланилади. Хавф туғилганда эса давлат фуқаролари ўртасида тақсимланади.

«Бу фуқаролар препаратларга мурожаат қилиши керак дегани эмас. Фақат хавф туғилганда ва фавқулодда соғлиқни сақлаш комиссиясининг қарори билан таблеткалар аҳоли ўртасида тақсимланади», — деган Кишинёвадаги тиббий ва ижтимоий ёрдам бош бошқармаси бошлиғи Борис Гылкэ.

Мазкур баёнот Запорожье АЭС ҳудудини ўққа тутишнинг давом этиши фонида эълон қилинган. Бир қатор ОАВ бундай ҳолат ўтган асрнинг 80-йилларида Чернобыль АЭСдаги аварияга ўхшаш «ядровий фалокат»га олиб келиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, мумкин бўлган воқеа оқибатлари чегараси АЭСдан атиги 400 километр узоқликда жойлашган Молдовага ҳам таъсир қилиши мумкин.

Аввалроқ БМТ гуруҳи Запорожье атом электр станциясини ҳимоя қилиш учун Украинага жўнаб кетганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди