Наманганда ҳайвонларни итларига талатган тиктокерга чора кўрилди — видео

Наманган вилоятида ҳайвонларни итларига талатиб, ТикТок ижтимоий тармоғига жойлаган йигитлар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ТикТок’да «Акмал01» ники остидаги фойдаланувчи ўзининг итларига тулки, қуён ҳамда мушук болаларини талатиб, уларни шуриги билан видеога олган ва ўз саҳифасига жойлаштирган.

«Далага боргандик, маккажўхўри поялари ичидан тулки чиқиб қолди. Овчи итим бор эди… Видеога олиб чиқариб юбордим, қилган ишимдан пушаймонман», — дейди эркак.

Ҳар икки йигит ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари ва «Қораянтоқ» МФЙ профилактика инспектори томонидан ҳужжатлар расмийлаштириб, чора кўриш учун судга юборилган.

Аввалроқ Бухорода ободонлаштириш ходимлари итларни заҳарлагани, Навоийда эркак итни милтиқда отиб ташлагани, Нукус яқинидаги полигонда 6 та ит жасади топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди