Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистондан 1,5 миллион тонна буғдой, 218,3 минг тонна буғдой уни ва 47,3 минг тонна арпа олиб келинган. Шунингдек, қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам Ўзбекистонга келтирилган:

  • ўсимлик ёғи – 45,9 минг тонна;
  • маккажўхори – 33,6 минг тонна;
  • маргарин маҳсулотлари – 25,8 минг тонна;
  • картошка – 23,5 минг тонна;
  • қорамол гўшти – 9,1 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 3 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 1,6 минг тонна.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь–июль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар қиймати бўйича маълумот берганди. Шунингдек, Ўзбекистон Покистондан 11,6 минг тонна картошка, Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилганди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди