Ўзбекистонда 2022/23-ўқув йилида қанча абитуриент талаба бўлди?

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 190 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган. Шундан:

  • 39 962 нафари — давлат гранти;
  • 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

  • Кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
  • Масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

Танлов натижаларига кўра:

  • давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни;
  • тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида 1 миллион 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ўтиш баллини тўплай олмаганди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади