Ўзбекистонда 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш суръати прогноз қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил учун ЯИМ прогнозларини батафсил катта маълумотлар оқимига асосланган янги ёндашув (ноукастинг) ёрдамида ҳисоблаб чиқди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари (шу жумладан, олтин ва нефт нархларининг ўзгариши) ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий кўрсаткичларига асосланиб ҳафталик Ўзбекистон ЯИМ прогнози тузилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон иқтисодиётига салбий ташқи шоклар сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Таҳлилда мамлакат 2022 йилнинг 1-чорагида дуч келган (Қозоғистондаги сиёсий нотинчлик, электр таъминотидаги кенг кўламли узилиш ва Украинадаги можаро) салбий омиллар ҳисобга олинган.

Прогнозлар ялпи ички маҳсулотнинг чорак якунлари кўрсаткичларида аниқланмаган ўзига хос жиҳатларини очиб берган. Хусусан, сезиларли пасайиш февраль-март ойларида кузатилган. Аммо Ўзбекистон иқтисодиёти 2-чорак давомида сезиларли даражада тикланиб юқори суръатларда ўсган.

Ўзбекистоннинг биринчи чоракдаги иқтисодий ўсиши одатда мавсумий омиллар ҳисобига паст бўлади. 2018-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши биринчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишидан ўртача 0,43 фоизга кам бўлган. Шу сабабли, салбий омилларнинг иқтисодиётга таъсири кучли бўлган ва 2022 йилнинг биринчи чорагида ЯИМ ўсишини секинлаштирган.

2022 йил учун ЯИМнинг ҳафталик ўсиш суръатлари прогнози

Фото: «Review.uz»

Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини жамлаган ҳолда, 2022 йил 1-ярмида 2021 йил 1-ярмига нисбатан иқтисодий ўсишнинг тахминий кўрсаткичлари 4,99 фоизни ташкил қилган.

2022 йилнинг 3-чорагида ЯИМнинг тахминий ҳафталик динамикасида ўсиб бораётган тенденция кузатилмоқда, бу эса ЯИМ ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга оширади. Бунга кўра, 2022 йил учун ЯИМнинг реал ўсиш сурати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

Шундан келиб чиқиб, 2022 йил учун Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогноз қилинаётган диапазони 5,67-5,87 фоиз даражасида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда ялпи ички маҳсулот 5,9 фоизга ўсиб, инфляция 9 фоизгача пасайиши прогноз қилинганди.

Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди
Жамият, Наманган18:31 | 27.9.22
Наманганда руҳий носоғлом шахс автомобилни олиб қочди