Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари байрам кунлари қай тартибда ишлаши маълум бўлди

Ўзбекистонда байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 1-4 сентябрь кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

  • 1028 та оилавий поликлиника;
  • 956 та оилавий шифокор пункти;
  • туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар;
  • ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
  • тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 182 та аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Ўзбекистон бўйлаб 2724 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Аввалроқ Ўзбекистонда байрам муносабати билан пенсия ва нафақа пуллари 1 сентябргача тўлаб берилиши, Мустақиллик байрамида жамоат транспорти қай тартибда ҳаракатланиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди