Қашқадарёда мусиқа ўқитувчиси маст ҳолда 62 ёшли эркакни пичоқлади

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 23 август куни мусиқа фани ўқитувчиси кекса ёшли эркакни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда туман ИИБ «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, соат 20:00 да Қўшчинор маҳалласида яшовчи 62 ёшли М.Н. қишлоқдаги лалми ер майдонига сув қуйиш ишлари билан овора бўлиб турганда 44 ёшли ўқитувчи С.Н. маст ҳолда шу далага келиб, сигирини қўшнисининг ерига боқмоқчилигини айтган ҳамда у билан тортишиб қолган.

Манбага кўра, жанжал вақтида М.Н. қўлидаги кетмон билан ўқитувчининг чап қўл билак соҳасига урган. Бундан жаҳли чиққан С.Н. ўзи билан бирга молларнинг арқонини кесишда фойдаланиш учун олиб келган ошхона пичоғи билан эркакнинг чап томон қорин қисмига бир марта санчиб олган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ўқитувчи ушланган.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини, Самарқандда эса амакиваччалардан бири иккинчисини ит сабаб пичоқлаган эди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео