Россияда икки ўзбекистонлик 135 қути сариёғ ўғирлади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 135 қути сариёғ ўғирлади. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Аниқланишича, улар 15 август куни тунда Руставели кўчасидаги «Лента» дўконидан жами 25,7 минг рубллик 135 қути сариёғ олиб кетган. Ҳолат юзасидан талончилик факти билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўлга олинган ўзбекистонликларга тегишли жиноий иш қўзғатилган. Улар жарима солиш ва мамлакатдан ҳайдаб чиқаришни сўраган. Айбланувчилар сариёғни 1000 рублдан сотишни режалаштирганини тушунтирган. Бироқ ўғрилар икки ойга тергов изоляторига жўнатилган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик икки эркак телефон ўғирлаганди ва Москвада ўзбекистонлик қиз беш яшар болани ўғирлашга уринганди.